Мадридликлар қиммат ўйинчига харидор
Зўр ўйинчи арзон турмайди
Манбаларга кўра, «Депортиво Ла-Корунья» жамоаси ярим ҳимоячиси Еремай Эрнандес келаси мавсумда Мадриднинг «Атлетико» клубига ўтиши мумкин.
Маълумотларга қараганда, Эрнандес «Атлетико» учун ёзги трансфер ойнасининг устувор номзодларидан бири ҳисобланади.
Мадридликлар скаутлари футболчининг ўйинини анча вақтдан бери кузатиб келмоқда. Клуб раҳбарияти уни қанотда ҳаракат қилувчи Адемола Лукман учун муносиб алмашув сифатида кўрмоқда.
«Депортиво Ла-Корунья» Еремай Эрнандес учун трансфер нархини ҳам белгилаб бўлган. Хабар қилинишича, галисияликлар футболчи учун 50–60 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Изоҳлар (0)