Мадридликлар юлдузи янги жамоада катта маош олади
Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн MLS клуби “Орландо Сити” билан икки йиллик шартнома борасида келишувга эришгани айтилди. Маълумотларга кўра, томонлар ҳамкорликни яна бир йилга узайтириши мумкин.
Шу билан бир қаторда франциялик тўпурар АҚШ клубида ҳар мавсум учун тахминан 10 миллион евро маош оладиган бўлди.
Бу ҳақда журналист Фабрис Хокинс ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълумот берди.
Маълумотларга қараганда, Америка жамоаси дастлаб трансферни март ойида амалга оширишни режалаштирган, аммо кейин ҳужумчини мавсум охиригача “Атлетико Мадрид”да қолдириб, жамоага жорий мусобақаларда ёрдам беришига қарор қилинган.
Мадрид клуби билан шартномаси тугагач, у жамоани эркин агент сифатида тарк этади ва шундан сўнг июль ойида “Орландо Сити”га қўшилади.
Фикрлар