Мадриднинг «Реал» клуби Тибо Куртуага ўринбосар топди
«Реал» «Брайтон» дарвозабони Барт Вербрюггенни Тибо Куртуа учун истиқболли ворис сифатида кўриб чиқмоқда.
«Брайтон» дарвозабони Барт Вербрюгген «Реал» скаутлари эътиборини тортди.
Маълумотларга кўра, мадридликлар ёш посбонни Тибо Куртуа учун истиқболли ворис сифатида кўриб чиқмоқда. Transfermarkt портали Вербрюггеннинг бозор қийматини 40 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Шу билан бирга, «Реал» раҳбарияти Куртуа билан ҳозирча хайрлашиш ниятида эмас. Аксинча, клуб тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Жозе Моуринью бошқарувидаги жамоа ҳозирги пайтда Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳлар (0)