Мағлубият роса алам қилди
Англия Премьер-лигасида пешқадамлик қилаётган “Арсенал” 15-турнинг марказий учрашувида “Астон Вилла” билан куч синашиб, рақибга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Муҳим ғалабадан кейин “виллаликлар” Премьер-лига пешқадами билан орадаги фарқини уч очкогача қисқартиришга муваффақ бўлди.
“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета аламли мағлубиятдан кейин ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
- Бу учрашувга сафарбар қилган барча уринишларимизга қарамай, ютқазганимиз жула оғриқли бўлди. Очиқ ўйин бўлди. “Астон Вилла”ни ғалаба билан табриклайман. Улар ҳақиқатан ҳам жуда кучли жамоа.
Иккинчи бўлимда биз устунлик қилдик ва мен ғалаба қозонамиз, деб ўйлагандим. Шунинг учун мағлубият оғир ботди. 18 та мағлубиятсиз сериядан кейин битта учрашувни бой бериш ғалати бўларкан. Бу футбол ва бори шу, - деди Микель Артета.
Энди “Арсенал” навбатдаги учрашувни 10 декабрь куни Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичи доирасида Бельгиянинг “Брюгге” жамоасига қарши ўтказади.



Фикрлар