Мағлубиятга чидолмаган Роналду рақибини урди ва ҳайдалди
2026 йилги жаҳон чемпионатининг Европа минтақаси саралаш туринири “F” гуруҳида етакчилик қилаётган Португалия терма жамоаси сафар учрашувида Ирландия меҳмони бўлди.
Мезбонлар ҳужумчиси Трой Пэрротт ўйин қаҳрамони бўлди. У биринчи бўлимнинг ўзида кучли рақиб дарвозасини икки маротаба ишғол қилиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Португалияликлар етакчиси Криштиану Роналду бунга чидай олмади. 40 ёшли юлдуз 59-дақиқада рақиб ҳимоячиси Дара О'Шининг белига тирсаги билан урди. Учрашувни бошқарган швециялик ҳакам Гленн Нюберг аввалига Роналдуга огоҳлантириш берди. Бироқ мониторда вазиятни такроран кўриб чиққан рефери қарорини ўзгартириб, Криштиануга тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатди.
Энди Криштиану Роналду терма жамоа сафидаги навбатдаги учрашувни ўтказиб юборишига тўғри келади.



Фикрлар