Мағлубиятсиз одимлаётган ўзбек боксчиси учун яна бир синов!

17 август куни Жанубий Кореяда яна бир профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.  Мазкур кечада ўзбекистонлик боксчиларнинг ҳам жанг қилиши кутилмоқда. FW1 промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган жанг оқшомида  ҳозирга келиб, ҳамюртимиз Дониёр Хайиталиевнинг жанг қилиши маълум бўлган.

У мезбонлар вакили Жо Юнг Кимга қарши рингга кўтарилади. Шунингдек, яна бир қатор вакилларимиз ҳам жанг қилиши мумкин. Бу борада ҳам тез орада маълумот берамиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!
Маълумот учун, юртдошимизнинг рекорди 6-0,4 КО бўлса, жанубий кореялик боксчининг рекорди 21-2-3, 9КО кўриниш олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!