Магомед Анкалаев Хамзат Чимаев билан жангга рози бўлди!

  • 26.08.2025 15:09
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

UFC нинг ярим оғир вазн (93 кг) тоифасида амалдаги чемпиони Магомед Анкалаев чеченистонлик Хамзат Чимаевга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

"Хамзат 93 кг га ўтиши мумкинлигини айтди. Назарий жиҳатдан у билан жанг қиламанми? Билмадим, мен ҳали ҳам шу дивизиондаман. Агар кимдир юқорига кўтарилиб, куч синашмоқчи бўлса, мен доим тайёрман. Муаммо йўқ", — деди россиялик "Sport24" YouTube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анкалаев оғир вазн тоифасига ўтиш режалари ҳақида ҳам маълум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!