Магуайр: "Мен клубнинг бир қисмиман"
Харри Магуайр "Манчестер Юнайтед" режаларининг бир қисми эканлигини айтди.
Футболчи жароҳати сабаб ўтган мавсум якунини ҳам, "Евро-2024"ни ҳам ўтказиб юборди.
Манкунияликлар ҳимоячиси жамоада қолишни хоҳлайсизми деган саволга жавоб берди. Сабаби, у ўтган ёзда сотиб юборилиши мумкин эди.
- Агар клуб мени сотувга қўйилганлигимни ёки жамоага керакмаслигимни айтмаса қоламан. Мен жамоанинг келажагининг бир қисмиман. Бу клубни яна муваффақиятли қилиш, катта совринлар учун курашиш вақти келди, - деди англиялик ҳимоячи.
Фикрлар