Магуайр ўзи ҳақидаги танқидларни қандай қабул қилади?
"Манчестер Юнайтед" клуби ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Харри Магуайр мухлислар томонидан унга билдириладиган танқидларни қандай қабул қилиши ҳақида журналистларга гапириб берди.
Магуайрнинг таъкидлашича, унинг феъл-атвори унга доимо ундан яхшироқ ўйнашни талаб қиладиган мухлисларнинг қаттиқ танқидига ортиқча эътибор бермаслик имконини беради, аммо оиласига таҳдидлар ҳақида гап кетганда, бу бутунлай ўзгаради.
“Ҳамма нарсанинг чегараси бор, чунки менинг оилам бор. Фарзандларим ҳали бундай нарсаларни ўқий олмаслигидан жуда хурсандман”, - деди Харри The Telegraph нашрига.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Магуайр Англия чемпионатида 30та ўйин ўтказиб, битта гол урган.
Фикрлар