Маҳмуд Мурадов: Ҳеч қандай баҳона йўқ

  • 29 август, 2021, 11:22
  • 2
  • MMA

АҚШнинг Лас-Вега шаҳрида "UFC Vegas 35" турнири доирасида ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов ўзининг промоушендаги тўртинчи жангини ўтказди. 

Унга АҚШ вакили Жералд Меершерт рақиблик қилди. Ушбу қарма-қаршилик иккинчи раундда ўз ниҳоясига етди. Афсуски, ҳамюртимиз бу сафар имкониятни бой бериб қўйди. Меершерт бўғиш услубди эвазига юртдошимизни таслим этишни уддасидан чиқди. 

Мурадов жангдан кейин ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасида пост қолдирди:

"Ғалаба ва мағлубият Аллоҳдандир. Ҳеч қандай баҳона йўқ. Бугун рақибим кучлироқ эди ва ғалаба қозонди. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. Ин Ша Аллоҳ, кучлироқ бўлиб қайтаман".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Нарзуллаев Бафо
29/08/2021 22:28
Спортда галаба ва маглубият доимо ёнма -ён юради ..фожеа ясаш керак йук..Биз ишонамиз Хамшахаримизнинг катта галабалари хали олдинда...Брат главное не падать духом...
&
Турсун Ғани
29/08/2021 12:20
Киенги жангларида Омад.