Маҳмуд Мурадов навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
Ўзбекистонлик аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси Маҳмуд Мурадов Чехиянинг Брно шаҳрида ташкил қилинган “XFN-17” профессионал жанглар кечасида навбатдаги жангини ўтказди.
“DRFG Arena”да кечган қарама-қаршиликда унга швециялик Диего Гонсалес рақиблик қилди. Уч раунд давом этган тўқнашувда Маҳмуд деярли тўлиқ устунликка эга бўлди ва бир неча марта Диегони рингга ҳам қулатди. Шундай бўлсада, рақиб жанг охиригача қадар тура олди.
Бу билан Маҳмуд фаолиятидаги 19-ғалабасини қўлга киритди. Шунингдек, унинг ҳисобида 6 мағлубият ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Мурадов ушбу турнирнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Бу камарни у ўтган йили бразилиялик Давид Рамиресга қарши кечган реванш жангида қўлга киритган.
Фикрлар