Маҳмуд Мурадов томонидан ташкил қилинган промоушен Тошкентда илк турнирини ўтказади

  • 22 сентябрь, 2021, 06:59
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Маълумки, UFCда ўз жангларини ўтказиб келаётган ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов юртимизда янги промоушен ташкил қилганди. 

Tecno

Унинг дастлабки жанг кечаси Тошкентда ўтказилади. Яъни, 22 октябрь куни пойтахтимиз "Muradov_professional_Liga"нинг илк турнирига мезбонлик қилади. Ҳозирча тўлиқ файт-кард маълум эмас. 

Бироқ, юртимизда ўз номига эга бўлган ва хорижлик юқори савияли спортчилар ушбу кечада октагонга кўтарилиши кўзда тутилган. 

Тез орада барча жуфтликларни ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!