Маҳмуд Мурадовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди!

  • 31 январь, 2023, 14:02
  • 0
  • MMA

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Мурадовнинг (25-8) навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди. У бу борада ўз Instagram тармоғида маълум қилди. 

Юртдошимиз охир-оқибат келиб чиқиши россиялик бўлган ва Германия шарафини ҳимоя билувчи Абусўпиян Магомедов(25-4-1) билан 12 март куни Лас-Вегасда жанг қилади. 

Аслида, бу жанг Парижда ташкил этилган,  "UFC Fight Night 209" турнирида бўлиб ўтиш лозим эди. Бироқ, режалар ўзгариб, ҳамюртимиз Абу-Дабида  Кайо Борральо билан баҳс юритганди. 

Маълумот учун, Магомедов UFC промоушенида 1 та жанг ўтказган ва ғалаба қозонган. Мурадовнинг UFCдаги кўрсаткичи эса 3-2 кўриниш олган. 

328065971_5559283724183140_1704628876788061057_n

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!