Маҳмуд Муродовнинг рақиби ўзгарадими?
31 октябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган "UFC Fight Night 181" турнирида юртдошимиз Маҳмуд Муродов мазкур промоушендаги учинчи жангини ўтказади. Унга поляк Кшиштоф Йотко рақиблик қилиши керак эди. Бироқ Йотко машғулотлар жараёнида жиддий жароҳат олган ва у энди юртдошимизга қарши жанг қила олмайди. Бу борада Муродовнинг ўзи Инстаграм саҳифасида ёзиб қолдирган.
"Бахтга қарши, Кшиштоф Йотко жароҳат олди ва мен янги шартномага имзо чекдим. Сана ва жой ўша-ўша, 31-октябрь, Лас-Вегас! Насиб қилса, ўша куни биз янги ғалабага эришамиз! Ҳаммага мени чексиз қўллаб-қувватлаб тургани учун ташаккур!"- дея ўз фикрини билдирган Муродов.
Фикрлар