МакГрегорнинг Голливудда душманлари борми ?!

  • 29 февраль, 18:05
  • 0
  • MMA

Икки дивизионда собиқ UFC чемпиони Конор МакГрегор кинодаги дебюти ҳақида гапирди.

ММАдаги фаолиятимда кўтарилаётганимда, бир нечта филмдаги роллардан воз кечдим. Машғулотларимга машҳур филмларни суратга олган таниқли режиссорлар келишди. Лекин мен уларга рад жавобини бергандим. Ҳозирда эса Голливудда бир нечта душманлар орттирдим, чунки мен ҳар доим кўпчиликка "Балки буни қиларман" деб жавоб бераман. Тўғри тушунинг, ахир мен курашчиман, актёр эмас. Айни дамда ишлаётган филмимизнинг ҳар бир сониясидан завқ оляпман”, – деди МакГрегор Total Film га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ирландиялик юлдуз “Уйга йўл” филмида суратга тушмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!