Макгрегорнинг холаси коронавирусдан вафот этди

  • 14 март, 2020, 15:26
  • 0
  • MMA

UFC икки дивизионнинг собиқ чемпиони Конор Макгрегор холаси вафот этганини айтиб ўтди.

"Бир неча кун аввал, мен дунёга катта хайрия қилаётганимни телеканалларнинг бирида эълон қилишим керак эди. Оилам билан АҚШга боргандик ва у ерда эрталабки ток-шоуни намойиш этишга барча нарса тайёр эди.

Шу паллада, менга қўнғироқ қилишди ва менинг севимли холам Энн вафот этганини айтишди. Бечора севимли холам, онажонимнинг синглиси!

Бу аҳмоқона вирус... Хўш, нима бўляпти ўзи? Бу ёввойи вирус ҳужумидан сўнг, бизда яхши одатлар пайдо бўлади: қўлни ювиш гигиенаси, юзимизни ушлайвермаслик..." - деди Макгрегор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!