Макс Холлоуэй Гэтжи устидан ғалаба қозонса...

  • 4 апрель, 12:10
  • 0
  • MMA

Ярим енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони америкалик Макс Холлоуэй ватандоши Жастин Гэтжи устидан ғалаба қозонса, енгил вазн тоифаси чемпиони доғистонлик Ислом Махачев билан жанг ўтказиши мумкинлигини истисно этмаяпти.

"Мен фақат Гэтжи билан жанг ҳақида ўйлаяпман, лекин агар мен режалаштирганимдек ғалаба қозона олсам, кейинги жанг учун вариантлар янада кўпаяди. Ҳаттоки, улардан бири енгил вазн тоифаси чемпиони ҳам бўлиши мумкин", - дейди Макс BJ Penn га.

 Эслатиб ўтамиз, Холлоуэй (25-7) ва Гэтжи (25-4) ўртасидаги жанг 13 апрель куни АҚШ нинг Лас-Вегас шаҳрида "UFC 300" турнири доирасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!