Мактаб жамоалари ўртасида Осиё чемпионатига саралаш мусобақаси ўтказилди
Жорий йилниг, 5–6 март кунлари Тошкент шаҳрида илк бор мактаб жамоалари ўртасида Осиё чемпионатига саралаш мусобақаси ташкил этилди. Мазкур мусобақада юртимиздаги турли мактабларда таҳсил олаётган жамоалар иштирок этди.
Мусобақада республикамиз ҳудудларидан ташриф буюрган 10 та мактаб жамоаси қатнашди. Унда давлат ва хусусий мактаб жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
Ҳар бир жамоа 5 нафар спортчидан иборат бўлиб, 4 нафар асосий ва 1 нафар захира иштирокчидан ташкил топди.
Мусобақа натижаларига кўра, Тошкент шаҳридаги "Wisdom School" жамоаси 1-ўринни эгаллаб, жорий йилнинг 6–11 апрель кунлари Қозоғистонда бўлиб ўтадиган мактаб жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар диплом, медал ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.
Фикрлар