Мана қаҳрамонлик! "Металлург" ходими бир боланинг ҳаётини сақлаб қолди
“Металлург” ФК ходими Даниэль Коршунов ҳар куни эрталаб ва кечқурун клуб қароргоҳи ёнидан ўтувчи канал бўйлаб сайр қилишга одатланган. Уни яқин атрофда яшайдиганларнинг барчаси яхши таниб қолишган.
Кеча ҳам одатга кўра сайрга отланди. Бу гал “прогулька”га ҳамкасбини ҳам чорлади. Сув ёқалаб кетишаётганида бирдан кимнингдир каналда бир кўриниб, бир кўринмай чўкаётганлигига кўзлари тушишди. Даниэл ўйлаб ўтирмасдан ўзини каналга отди. Сув ўзани тақсимланадиган ҳудудмасми, шитоби тез, ўпқон кишини домига тортади. Даниэл чўкаётган болага бир зумда етиб борди ва уни қирғоқ томон судради. Канал чети сув қолдиқлари боис сирпанчиқ ҳолатга келиб қолган. Қўрқувга ботган болакай эса янада оғирлашиб кетган. Уни амаллаб қирғоққа узатди. Аммо ўзи ҳолдан тойди. Шунда ёрдамга етиб келганлар Даниэлга қўл узатишди. Қутқариш “операцияси” муваффақиятли якунланди...
Фикрлар