Мана шу дарвозабонни оламиз!
“Тоттенхэм” раҳбарияти “Кристал Пэлас” дарвозабони Дин Хендерсонга қизиқиш билдирмоқда. “Шпорлар” англиялик посбонни ёзда ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.
“Тоттенхэм”нинг ҳозирги пайтдаги асосий дарвозабони Гульельмо Викарио мунтазам танқидга учрамоқда ва бунинг ортидан италиялик футболчи А Серияга қайтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар кўпайиб бормоқда.
Football Insider нашри маълумотига кўра, “шпорлар” раҳбарияти ёзда янги дарвозабонга эҳтиёж борлигини эътироф этган ҳолда Дин Хендерсон Викариога нисбатан яхшироқ вариант, деб ҳисоблаяпти.
Ҳозир “Кристал Пэлас” мураккаб ҳолатда. Жамоа сардори Марк Гехи январда “Манчестер Сити”га ўтиб кетди, бош мураббий Оливер Гласнернинг шартномаси мавсум охирида тугайди. Бундан ташқари жамоанинг бошқа юлдузлари ҳам клубдан кетиш пайига тушиб қолган.
На шу вазиятга қарамай, клуб Хендерсонни жуда қадрлайди ва унга яхшиланган шартлар билан янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Фикрлар