Мана шу мураббий келса, Манчестерни ёндиради

  • 13 октябрь, 07:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”нинг афсонавий ўйинчилари қаторига кирувчи Рой Кин жамоа бош мураббийи сифатида қайси мутахассис муваффақиятга эришиши мумкинлигини айтди.

Tecno

Маълумки, сэр Алекс Фергюсон жамоа бошқарувини топширганидан кейин бирорта мураббий “Манчестер Юнайтед”ни аввалги даражага кўтара олмади. Фергюсондан эраси якунланганидан сўнг жамоада ўн нафар мураббий ишлади. Улар орасида Луи ван Гаал, Дэвид Мойес, Жозе Моуриньо, Ральф Рангник сингари тажрибали мутахассислар ҳам бор эди.

Бир йил олдин жамоани қабул қилиб олган Рубен Аморим ҳам ҳали жамоа муаммоларини бартараф эта олгани йўқ.

Рой Киннинг фикрича, жамоа ишларини “Атлетико”ни узоқ йиллардан бери бошқариб келаётган Диего Симеоне ўнглай олади.

- Мен “Манчестер Юнайтед”га Диего Симеоне бош мураббийи бўлишини истайман. Агар у келса, Манчестерни ёндиради. Бу ижобий маънодаги гап.

Бу мутахассис клубни қайта оёққа қўя олади. У жуда кучли шахсиятга эга ва мураббийлик фаолиятида кўплаб ютуқларга эришган, - деди Рой Кин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!