Манба Кейнинг келажаги ҳақида махфий маълумот чиқарди
«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейннинг келажаги ҳали ҳам Европанинг бир қатор етакчи клублари диққат марказида турибди. TEAMtalk маълумотига кўра, вазият ривожини «Барселона», «Реал», «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Манчестер Сити» клублари яқиндан кузатиб бормоқда.
Шу билан бирга, мюнхенликлар инглиз форвардининг кетиб қолиши эҳтимолидан жиддий хавотир олмаяпти. Клуб раҳбарияти Кейн янги шартнома имзолашига ишоняпти. Футболчи вакиллари билан музокаралар бир неча ойдан бери давом этмоқда ва «Бавария»да бу масала фақат келишув муддатига бориб тақалишини таъкидлашмоқда.
Янги битим йил охирига қадар ёки январда расмийлаштирилиши кутиляпти.
Ҳозирги пайтда 32 ёшли ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
Кейн атрофидаги вазиятга энг катта қизиқиш билдирaётган клублардан бири — «Тоттенхэм». Лондон жамоаси футболчини сотиш бўйича келишувга киритилган махсус бандлар туфайли ўзининг собиқ сардори ҳолати ҳақида доимий равишда маълумот олиб туриш имкониятига эга.
Форвардга Саудия Про-лигаси клублари томонидан ҳам қизиқиш сақланиб қолмоқда. Бироқ Кейннинг ўзи ҳозирча Яқин Шарққа кўчиб ўтишни режалаштираётгани йўқ. Агар у келажакда Европани тарк этишга қарор қилса, у ҳолда у учун энг мақбул йўналиш сифатида MLS кўрилмоқда. Шу билан бирга, бу вариант ҳозирча яқин вақт ичида амалга ошадиган сценарий сифатида кўрилмаяпти.

Фикрлар