Манба: Мбаппе "Реал" билан келишувга эришди

  • 8 январь, 2024, 05:53
  • Suhrob Xolbekov
  • 2
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Килиан Мбаппе тўғрисида йиллаб давом этаётган сериал ўз ниҳоясига етиш арафасида. Бу сафар ҳаммаси жиддий ва ҳақиқатга яқинроқ. 

"Foot Mercato" нашрининг журналисти Санти Аунанинг сўзларига кўра, бир неча кун олдин ҳужумчи ва мадридликлар оғзаки келишувга эришди. Килиан Испанияга йўл олишга тайёр, лекин бу трансфер қишда эмас, балки ёзда амалга ошади. Сабаби, Мбаппе ПСЖ билан мавсумни ўз ниҳоясига етказиб қўйишни истамоқда. У келаси мавсумни "Реал"да бошлайди. 

2022 йилда деярли "қаймоқранглилар" сафига бориб қўшилган, француз сўнгги соатларда фикрини ўзгартириб, Парижда қолганди. Ўшанда у жамоа билан 2+1 кўринишда шартнома имзолаган. 

Мбаппе ҳақидаги кейинги хабарлар катта эҳтимол билан унинг "Реал"даги маоши, рақами, позицияси тўғрисида бўлади. Яқиндагина Карло Анчелотти билан битимни янгилаган раҳбарият клубни янги "галактикос"га айлантирмоқда, чунки мадридликлар яна бир катта трансфер устида ишламоқда. Бу Алфонсо Дэвис

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Javohir
08/01/2024 08:04
Erkatoy bu safar ham eski xunarini kursatmasa buldi..)))
Bek lets play
08/01/2024 10:26
Ishonchliroq manbadan chiqsa qoygan yahshiroq manmcha