Манчестер клубини "Бавария" юлдузи кучайтиради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Бавария" жамоасида тўп сураётган жанубий кореялик марказий ҳимоячи Ким Мин Жэга энди "Манчестер Юнайтед" жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, манчестерликлар ёзги трансфер ойнасида осиёлик футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Англия клуби вакиллари ҳозир ўтказилаётган жаҳон чемпионатида Ким Мин Жэнинг ўйинини яқиндан кузатиб, унинг ҳолати бўйича раҳбариятга ҳисобот тақдим этади, деб хабар бермоқда Transfer News Live нашри TZ манбасига таяниб. Шунингдек, 29 ёшли ҳимоячига даъвогар клублар орасида "Ювентус" ҳам тилга олинмоқда.

Transfermarkt портали мутахассислари Ким Мин Жэнинг бозор қийматини 20 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Футболчининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!