![](https://static.sports.uz/crop/902c384d8317eec04a9a1a3ca725bd40.png)
"Манчестер Сити" - "Реал Мадрид". Машҳур сайтлар баҳс натижасини тахмин қилди
Европа Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичи доирасида "Манчестер Сити" ва "Реал Мадрид" жамоалари тўқнаш келади.
Мазкур баҳсга "Сити" мезбонлик қилади. Легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов турнир беллашувлари учун рўйхатдан ўтказилди ва бугунги ўйинда майдонга тушиши мумкин.
Бир неча машҳур сайтлар учрашувдаги тахминий натижаларни эълон қилди.
"90MIN" нашри мазкур баҳсда "Реал"нинг ғалабасига ишонмоқда: "Манчестер Сити" 2:3 "Реал Мадрид"
"Sportingnews" ҳам меҳмонларнинг зафар қучишини тахмин қилмоқда: "Манчестер Сити" 1:3 "Реал Мадрид"
"Sports Mole" нашрининг ёзишича беллашувда кучлар тенг келади: "Манчестер Сити" 2:2 "Реал Мадрид"
Sports.uz сайти эса бугунги беллашув 2:3 ҳисобида "Реал" фойдасига ҳал бўлишини тахмин қилмоқда.
Фикрлар