"Манчестер Сити" - "Шеффилд": Матнли трансляция
Саҳифани янгилаб туринг.
Англия Премьер-лигаси 21-турида "Манчестер Юнайтед" "Шеффилд" билан баҳс олиб боради. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.
- 90+6

Ўйин якунланди.
- 90+5
Дэвид Макголдрик қўполлик ишлатди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.
- 90+5
Бернарду Силванинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.
- 90+4

Габриэл Жезуснинг бурчакдан узатиб берган паси қайтарилди.
- 90+3
Габриэл Жезус дарвозага зарба йўллади, бироқ Аарон Рамсдейл тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 90+3

Фил Фоден тўпни ўйинга киритиб беради.
- 90+2
Жорж Болдокнинг қўлига тўп теккан бўлиши мумкин, бироқ ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини қайд этмоқда.
- 90

Иккинчи таймга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 90

Ферран Торрес ўрнига Родри ўйинга қўшилди.
- 86
Жон Флэк қайтган тўпни даврозага йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.
- 84

Жон Эган қўполлиги ишлатди, ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.
- 83

Жорж Болдок қўполлиги бу сафар сариқ карточка билан якунланди.
- 80
Аймерик Лапортнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади, у ўйинни давом эттира олади.
- 79

Аймерик Лапорт жароҳат олди, ҳакам унинг аҳволини кўздан кечирмоқда.
- 79
Аймерик Лапорт ҳужумда фол ишлатди.
- 78

Фил Фоден бурчакдан тўпни узатиб беради.
- 78

Крис Бэшем ўрнини Оливер МакБернига эгаллади.
- 78

Билли Шарп ўрнига Оливер Берк майдонга тушди.
- 74

Фил Фоденнинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.
- 74
Аймерик Лапорт боши билан даврозага зарба йўллади, голкипер тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 73

Илкай Гюндоган тўпни бурчакдан ўйинга киритиб беради.
- 72
Александр Зинченко дарвозабонинг марказига зарба йўллади ва Аарон Рамсдейл тўпни қайтарди.
- 68
Ферран Торрес тўпни ўзидагн узоқлаштириб юборди ва ҳужумда тўпни йўқотди.
- 64
Манчестер Сити футболчиси ҳужумда фол ишлатди.
- 63

Фил Фоденнинг пасини ҳимоячилардан бири майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 63
Фил Фоденнинг пасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
- 62

Дэвид Макголдрик майдонга тушди, Риан Брюстер захирага олинди.
- 61
Оливер Беркнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 61
Фернандиньонинг зарбасини ҳимоячи қайтариб қолди.
- 56
Габриэл Жезуснинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 55
Александр Зинченконинг пасига ҳимоячилар блок қўйишди.
- 54
Фил Фоденнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади, у ўйинни давом эттирмоқда.
- 53

Фил Фоден шифокорлар кўмагига мухтож, у тўқнашувда жароҳат олди.
- 51
Габриэл Жезус қўполлик ишлатди, ҳакам ўйин қоидасини бузилганини қайд этди.
- 50
Ферран Торрес дарвозага боши билан ноаниқ зарба йўллади.
- 47
Рубен Диаш 11 метр масофадагн дарвозага зарба йўллади, тўп рақиб футболчисига тегиб майдонни тарк этди.
- 46

Иккинчи бўлимга старт берилди.
- 45+2

Биринчи тайм якунланди.
- 45

Биринчи таймдаги тўхталишлар учун 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 45
Илкай Гюндоган тўпни узатиб берди, бироқ иккинчи қаватда ҳимоячилар аниқ ўйнаб, тўпни узоқлаштирди.
- 43

Илкай Гюндоган ўйиндаги биринчи бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.
- 43
Кайл Уокернинг ҳужуми хавфли тус олмади, ҳимоячилар вазиятни бартараф этишди.
- 41
Ферран Торрес жамоадошларига тўпни узатди, ҳимоячи пасни қайтарди.
- 40
Оливер Берк тўп билан рақиб майдонига киришига ҳимоячилар йўл қўйишмади.
- 37
Ферран Торрес жарима майдонига пас берди, дарвозабон тўпга чиқишда яхши ҳаракат қилди ва тўпни эгаллаб олди.
- 35
Риан Брюстер жамоадошларига тўпни узатмоқчи бўлди, бироқ дарвозабон тўпни ушлаб олди.
- 34
Фил Фоденнинг юришини рақиб ҳимоячилар осонлик билан тўхтатиб қолишди.
- 31
Жорж Болдок рақибига қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолди.
- 30
Тўпни эгаллаб туриш бўйича статистика 75:25.
- 28
Александр Зинченк жамоасининг ҳужумини бошлади, бироқ ҳимоячилар вазиятни назорат қилиб, тўпни узоқлаштиришди.
- 26
Бернарду Силванинг узатмасини ҳимоячилар осонгина қайтаришди.
- 24

Оливер Норвуд қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 19
Илкай Гюндоган тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.
- 18
Жон Флэкнинг қўполлик ишлатди ва ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 17
Бернарду Силва рақиб дарвозасига хавф солишга уриниб кўрди, бироқ унинг зарбаси кучсиз чиқди.
- 16
Илкай Гюндоган ҳужумчиларга тўпни узатишга уринди, бироқ ҳимоячилар тўпни ушлаб қолишди.
- 12
Жорж Болдокнинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.
- 9

ГОООООЛ! Габриэл Жезус жарима майдони ичида очиқ ҳудуд топди ва тўпни дарвозанинг юқори қисмига аниқ йўллади.

- 8
Александр Зинченко ҳужум бошлашга уринди, ҳимоячи унинг пасини ўқий олди.
- 5
Фернандиньо тўпни рақиб майдонаги узатди, бироқ ҳимоячилардан бири тўпни узоқлаштириб юборди.
- 4
Манчестер Сити тўпни ушлаб турибди.
- 1

Ўйин бошланди.

Изоҳлар (0)