“Манчестер Сити” 100 миллион еврога “Реал” юлдузини олади

  • 21 ноябрь, 10:50
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоа таркибини кучайтириш мақсадида “Реал”нинг ёш иқтидори Арда Гюлерни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда ва бу трансферни 100 миллион еврогача баҳоламоқда.

Tecno

Defensa Central ва Fichajes каби манбаларнинг маълум қилишича, “шаҳарликлар” Гюлерни клуб  тарихидаги энг қиммат иккинчи харидга айлантиришга тайёр.

Манба маълумотларига кўра, “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Гюлер унинг тактик тизимига мукаммал тарзда мос тушишига ишонмоқда.

Бироқ Хаби Алонсо қўл остида турк футболчиси “Реал”да ҳам таркибнинг  асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Футболчи жамоа лойиҳасининг ажралмас қисми саланади. Унинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Transfermarkt порталида  Арда Гюлернинг ҳозирги бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этиши кўрсатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!