"Манчестер Сити" Беллингемга алтернатив вариант топиб қўйди

"Челси" ярим ҳимоячиси Матео Ковачич фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин.

28 ёшли хорватга "Манчестер Сити" жиддий қизиқиш билдиряпти, дея ёзмоқда "The Telegraph". Футболчининг трансферини "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг шахсан ўзи хоҳламоқда. 

"Сити"нинг асосий мақсади "Боруссия" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем. Агар унинг трансфери амалга ошмаса, манчестерликлар бор эътиборини Матеога қаратади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!