
“Манчестер Сити” билан ғалати ўйин бўлади
Европа Чемпионлар лигасининг умумий гуруҳида “Манчестер Сити” футболчилари “Наполи”га тўқнаш келади. Бу баҳс 18 сентябрь куни “Этихад” стадионида бўлади.
Ёзги трансферлар даврида “Манчестер Сити”даги ўн йиллик фаолиятидан кейин клуб билан хайрлашиб, “Наполи”га кўчиб ўтган Кевин де Брюйне бўлажак ўйин ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
- Бу жуда қизиқарли ва айни пайтда мен учун ғалати ўйин бўлади. Чунки мен бу гал рақиб томонида ўйнайман. Бироқ “Манчестер Сити”ни ҳар доим ўзимнинг жамоам сифатида қабул қиламан.
Клубдан кетишимни муҳокама қилганимизда, мен агар Европада қолсам, “Манчестер Сити” билан Чемпионлар лигасида тўқнаш келиб қолишимизни айтгандим, - деди Кевин де Брюйне.
Бельгиялик футболчи “Манчестер Сити” таркибида олти маротаба Англия Премьер-лигаси чемпиони ва Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.
Фикрлар