“Манчестер Сити” бўладиган гапни айтди

“Манчестер Сити” раҳбарияти “Наполи”нинг 29 ёшли ҳимоячиси Калиду Кулибали трансфери учун 55 миллион евро беришини маълум қилди. Неаполь клуби хўжайинлари бу трансфердан 100 миллион евро олишни мўлжаллаётган эди. Бироқ, бу нархга ҳеч қайси клуб кўнмаяпти.

Маълумотларга қараганда, Гвардиола вакиллари Кулибали агентлари билан музокараларни бошлаб юборган. Унинг “Наполи” билан шартномаси яна уч йил давом этади.

2014 йилдан бун А Серияда тўп сураётган сенегаллик ҳимоячига “шаҳарликлар” қаторида “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль” ва ПСЖдан ҳам қизиқиш бўляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!