"Манчестер Сити" бу футболчидан воз кечмоқчи

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" яқинлашиб келаётган қишки трансфер ойнасида Савиньо билан хайрлашишини маълум қилди. Бу ҳақда "Football Insider" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбада ёзилган маълумотга кўра, ёзда "Тоттенхэм" вингер трансфери бўйича фаол иш олиб борган эди. Аммо "шаҳарликлар" футболчининг ўтишига тўсқинлик қилиб, унга янги шартнома таклиф қилганди. Энди "Сити" ўз фикрини ўзгартириб Савиньони қўйиб юбормоқчи.  

21 ёшли футболчининг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 45 миллион еврони ташкил этади. Унинг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик вингер жорий мавсум Гвардиола қўл остида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 4 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!