"Манчестер Сити": Буадди Родрига ўринбосар эмас!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Лилль» жамоаси ярим ҳимоячиси Айюб Буадди «Манчестер Сити»га ўтиши арафасида турибди. 18 ёшли марокашлик футболчи яқин кунлар ичида «шаҳарликлар» сафини расман тўлдириши кутилмоқда. 

Бу трансфер Родрининг «Барселона»га сотилиши расмийлашганидан сўнг эълон қилинади.

Журналист Пол Ҳёрст маълумотларига кўра, «Манчестер Сити» раҳбарияти Буаддини Родрининг тўғридан-тўғри ўрнини босувчи сифатида кўрмаяпти. Гарчи ёш марокашлик ҳам худди шу зонада ўйнашни ёқтирса-да, жамоада испаниялик юлдузнинг вазифасини кўпроқ Эллиот Андерсон бажариши режалаштирилган. У шу ёзда «Ноттингем Форест» клубидан 135 миллион евро эвазига харид қилинган эди.

Айюб Буаддининг ўтиши тахминан 100 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Шу билан бирга, инсайдерлар таъкидлашича, ёш истеъдод билан шартнома имзолангандан кейин ҳам «Сити» ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни тўхтатмаслиги мумкин. 

Манчестер клуби қимматбаҳо хавбеклардан яна бири – «Челси» футболчиси Энцо Фернандесни ҳам ўз сафига қўшиб олишга уриниши эҳтимолдан холи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!