"Манчестер Сити" дарвозабони фаолиятини Англиянинг бошқа клубида давом эттириши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Лидс" Жеймс Траффорд бўйича "Манчестер Сити" билан музокаралар олиб бормоқда.

23 ёшли англиялик посбон клубнинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий номзоди сифатида кўриляпти.

Маълумотларга кўра, Траффордга бу ёзда "Ньюкасл" ва "Астон Вилла" ҳам қизиқиш билдирган. Бироқ айнан "Лидс" уни қўлга киритиш бўйича фаворитга айланган жамоа сифатида айланди, дея хабар берди "Sky Sports" нашри. 

Жеймс 2025/26 йилги мавсумда "Манчестер Сити" сафида 17 ўйинда майдонга тушиб, саккиз бор дарвозасини дахлсиз сақлаб қолишга муваффақ бўлди. У бундан олдин "Бёрнли"дан манчестерликлар сафига қайтиб келган эди.

Шундан сўнг дарвозабон Англия терма жамоаси таркибида 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўл олди, аммо Томас Тухель бошқарувидаги жамоада майдонга тушиш имкониятига эга бўлмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!