"Манчестер Сити" дарвозабонини деярли 50 миллионга сотади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» дарвозабони Жеймс Траффорд жамоани тарк этиши арафасида турибди. Футбол бўйича инсайдер Фабрицио Романо тарқатган маълумотларга кўра, у ўз фаолиятини «Лидс» клубида давом эттириши кутилмоқда.

Трансфер қиймати тахминан 47 миллион евро атрофида бўлиши, бундан ташқари қўшимча бонуслар ҳам назарда тутилгани айтилмоқда. 

Икки клуб ўртасида Траффорднинг ўтиши бўйича дастлабки келишувга эришилган. Дарвозабоннинг ўзига эса узоқ муддатли шартнома таклиф этилган. Барча расмий ҳужжатлар жорий ҳафта якунига қадар имзоланиши кутилаяпти.

Жеймс Траффорд «Манчестер Сити» таркибида 17 та учрашувда майдонга тушган ва уларнинг саккизтасида дарвозасини голдан сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!