
“Манчестер Сити” де Брюйне ўрнига Италиядан ўринбосар топди
“Манчестер Сити” Кевин де Брюйне ўрнига “Аталанта” футболчиси Шарль де Кетеларени олиб келмоқчи.
Хабарингиз бор, “шаҳарликлар” бир неча кундан буён де Брюйне ўрнига футболчи изламоқда. Ҳозирда “Байер” ўйинчиси Флориан Вирц энг яхши вариант сифатида кўрилмоқда.
“TBR Football” нашрининг маълумотига кўра, манчестерликлар сўнгги кунларда бергамоликларнинг белгиялик ярим ҳимоячиси ҳисобланган де Кетеларени жалб қилиш ҳақида ўйламоқда. Агарда “Аталанта” футболчи учун таклифларни кўриб чиқмоқчи бўлса, англияликлар асосий даъвогар ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, 23 ёшли ҳавбек жорий мавсум 38 та беллашувда иштирок этиб, 11 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, Тransfermarkt порталидаги нархи 38 миллион евро деб ҳисобланмоқда.
Фикрлар