"Манчестер Сити" Де Брюйнега ўринбосар топди

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" Кевин де Брюйне ўрнига "Лейпциг" футболчиси Хави Симонсни олиб келмоқчи

Tecno

Манчестерликлар футболчиси Де Брюйненинг ўйинида пасайиш кузатилмоқда. Сўнгги пайтларда футболчи жароҳатга мойил бўлиб қолган ва ўзининг аввалги юқори  даражасига қайта олмаяпти. "Шаҳарликлар" унинг ўрнини тўлдириш учун "Лейпциг" аъзоси Симонсни жамоага олиб келмоқчи. Бу ҳақда "El Nacional" нашри маълум қилди. 

Хабарга кўра, клуб бош мураббийи Гвардиола бу йил ёзда шартномаси ўз ниҳоясига етадиган Кевинга ўринбосар сифатида айнан Хавини кўрмоқда. Футболчини қўлга киритишни хоҳлаётган жамоа германияликларга 100 милион евро тўлаши керак. Аввалроқ, Бундеслига клуби қишки трансферлар ойнасида ҳужумкор ярим ҳимоячини ПСЖ дан 50 миллион еврога тўлиқ сотиб олган эди.

Маълумот учун, 21 ёшли хавбек жорий мавсумда 13 баҳсда иштирок этиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 4 та ассистни ёздириб қўйди. Унинг Transfermarkt порталидаги  нархи 80 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!