"Манчестер Сити" ЕЧЛ тарихига кирди
Европа чемпионлари лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Копенгаген" учрашуви бўлиб ўтди ва "шаҳарликлар" ушбу жавоб баҳсида рақибини қийинчиликсиз таслим қилди.
Дастлаб, Аканжи ва Альвареслар тезкор гол урди. Эльюнисси ҳам Эдерсон қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб, орадаги фарқни 2:1 кўринишига келтириб қўйди. Тайм сўнггида эса Холанд ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа" "кўклар" турнир тарихида кетма-кет 9 уйинда камида учта гол урган биринчи клубга айланди.
Фикрлар