"Манчестер Сити" Эдерсон билан шартномани узайтирмоқчи

"Манчестер Сити" жамоанинг асосий посбони Эдерсонни жамоада сақлаб қолмоқчи. "TodoFichajes" нашри хабарига кўра, "шаҳарликлар" яқинда Эдерсон билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.

Эдерсоннинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. Бразилиялик кепер Манчестер клубида 2017 йилнинг ёзидан буён ҳаракат қилмоқда.

Жорий мавсумда 30 ёшли дарвозабон 32 та учрашувда қатнашиб, 28 та гол ўтказиб юборди. Ўтган мавсум Гвардиола жамоаси требль қайд этди ва унда Эдерсон асосий фигуралардан бир бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!