Ads

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби “Порту” ярим ҳимоячиси Данилу Перейра учун курашга қўшилди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, 25 ёшли португалиялик футболчининг “Порту” билан амалдаги шартномасига кўра товон пули 60 млн еврони ташкил этади.

Таъкидлаш лозимки, Перейра учун “шаҳарликлар” Франциянинг ПСЖ клуби билан кураш олиб боришига тўғри келади.