"Манчестер Сити" футболчиси фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттириши мумкин
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Оскор Бобб АПЛнинг бошқа клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда "Мail Sport" нашри хабар бермоқда.
Манбада берилган маълумотга кўра, айни вақтда норвегиялик футболчининг хизматларига "Кристал Пэлас" жамоаси қизиқиш билдирмоқда. "Бургутлар" Боббни жорий мавсум охиригача ижарага олишни режалаштирган.
Оскарнинг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 25 миллион еврони ташкил этади. Унинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Маълумот учун, 22 ёшли вингер жорий мавсум Гвардиола қўл остида 17 та учрашувда ҳаракат қилди. Ушбу баҳсларда футболчи 1 та гол киритди ва 1 та голли узатма амалга оширди.



Фикрлар