“Манчестер Сити” Гвардиоланинг тезроқ кетишини кутяпти
“Манчестер Сити” катта муаммолар олдида турибди. Клубнинг 2009-2018 йиллардаги фаолияти давомида юздан ортиқ молиявий қоидабузарликлар аниқланган.
The Athletic нашрининг маълум қилишича, “Сити” раҳбарияти бош мураббий Хосеп Гвардиола клубни жазолаш бўйича якуний қарор чиқмасидан кетиб қолишидан хавотирланмоқда.
Чунки испаниялик мутахассис 2022 йилнинг майида икки йил олдинги ҳолатни эслаб ўтгани кўпчиликнинг ёдида. Ўшанда Гвардиола 2020 йили клубни молиявий фирибгарликларда айблашганида бунга муносабат билдирганди.
Мен клуб раҳбариятига: “Агар мени алдаётган бўлсангиз, эртаси куниёқ клубда мени кўрмайсиз. Мен кетаман ва сизларни дўст ҳисобламай қўяман”, - дедим. Уларга клубда иш бошлаганимдан бери 100 фоиз ишонаман. Шунинг учун ҳам клуб шаънини ҳимоя қиламан, - деган эди Хосеп Гвардиола.
Фикрлар