"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Атлетико"га кўчиб ўтиши мумкин

  • 17 декабрь, 14:28
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Cити" марказий ҳимоячиси Натан Аке қишки трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. "ElDesmarque" нашрининг хабар беришича, "Атлетико" 30 ёшли футболчига қизиқмоқда.

Tecno

"Матрасчилар" Акени январь ойида сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни хоҳлашмоқда. Аке 2020 йилда "шаҳарликлар" сафига қўшилган эди.

Бу мавсумда нидерландиялик ҳимоячи 14 та ўйинда майдонга тушди. Акенинг манчестерликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. "Transfermarkt" портали футболчининг қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!