"Манчестер Сити" ҳимоячиси клуб янада кучлироқ бўлишини айтди
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Рубен Диаш "Кристал Пэлас" (3:0) устидан қўлга киритилган ғалабадан сўнг жамоасининг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди.
"Ҳозир жуда яхши ҳолатда эканимизни ҳис қиляпман, аммо бундан ҳам анча кучлироқ бўлишимиз мумкин. Йўлнинг 70 фоизини босиб ўтиб, 30 фоизи қолгани ёки 80 фоизи ортда қолиб, 20 фоизи қолгани — фарқи йўқ, барибир янада яхшироқ бўлишимиз мумкин. Мавсумнинг айнан шу босқичида буни англаш жуда муҳим.
Олдимизда ўсиш учун имкониятлар борлигини ҳис қиламан. Шу билан бирга, ҳозирнинг ўзида кучли эканимизни ва рақобатлаша олишимизни ҳам тан оламан. Биз ҳар бир ўйинни алоҳида баҳолаймиз, учрашувдан учрашувга ривожланишни истаймиз ва айнан шу йўл билан ўз йўлимизни қураяпмиз", — деди Диаш.
Маълумот учун, ҳозир Хосеп Гвардиола шогирдлари APL турнир жадвалида 34 очко билан 2-ўринда бормоқда ва пешқадам "Арсенал"дан (36 очко) аттиги 2 очкога ортда қолмоқда.



Фикрлар