Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

«Манчестер Сити» ҳимоячиси қишда кетмоқчи

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Раян Аит-Нури қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиб, «Ювентус» ёки «Наполи»га ўтиши мумкин.

«Манчестер Сити» таркибида тўп суриб келаётган чап қанот ҳимоячиси Раян Аит-Нури қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этишни режалаштираётгани айтилмоқда. Бу ҳақда журналист Саша Тавольери хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, 25 ёшли футболчига Италиянинг икки йирик клуби — «Ювентус» ва «Наполи» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Серия А гранди ҳисобланган ушбу жамоалар вакиллари аллақачон Алжир терма жамоаси аъзосининг атрофидаги шахслар билан музокара бошлаб юборгани қайд этилмоқда.

Жорий мавсумда Аит-Нури барча мусобақалар доирасида тўртта учрашувда майдонга тушиб, учта голли узатма муаллифига айланди.

Transfermarkt портали баҳосига кўра, ҳимоячининг трансфер қиймати 35 миллион еврони ташкил этмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ