“Манчестер Сити” Ҳусановга жиддий рақобатчи олиб келади
Бундеслига чемпиони “Бавария” билан амалдаги шартномаси якунланиб бораётган франциялик марказий ҳимоячиси Деотшанкюль Упамекано Европанинг бир қатор грандлари назарига тушган.
27 ёшли футболчи учун курашга Англиянинг икки гранд клуби – “Манчестер Сити” ва “Челси” ҳам қўшилди.
Журналист Грэм Бэйли Х ижтимоий тармоғида хабар беришича, ҳар икки клуб трансфер бўйича ҳаракатларни бошлаб юборган.
Упамекано бу икки клубдан ташқари, “Реал”, “Пари Сен-Жермен” ва “Ливерпуль”нинг ҳам трансферлар рўйхатидан жой олган.
“Бавария” раҳбарияти эса, тажрибали ҳимоячини клубда қолишга кўндиришга уриняпти.
“Манчестер Сити” таркибида энг катта рақобат ҳимоя марказида юзага келган. Одатда, айнан мана шу позицияда ўйнаши керак бўлган Абдуқодир Ҳусанов ҳам жой тегмаётгани боис ўнг қанот ҳимоячиси вазифасига ихтисослашишига тўғри келмоқда.
Шунга қарамай, Хосеп Transfermarkt портали томонидан 60 миллион еврога баҳоланган марказий ҳимоячини эркин агент мақомида бепул олиш имкониятини қўлдан чиқармоқчи эмас.



Фикрлар