
"Манчестер Сити" испаниялик ярим ҳимоячига жиддий қизиқиш билдирмоқда
"Манчестер Сити" Родри учун мавсум ўз ниҳоясига етганидан кейин унинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилмоқда. Жамоа радарига бир нечта ярим ҳимоячилар тушган.
"Relevo" шаҳарликлар қишда "Реал Сосьедад"дан Мартин Субимендини ўз таркибига қўшиб олишга жиддий ҳаракат қилади. Клуб футболчининг 60 миллион евролик товон пулини тўлашга ҳам тайёр.
Субименди ушбу таклифни қабул қилиши мумкин. У ёзда "Ливерпуль"га кўчиб ўтиши ҳам мумкин эди. Аммо бу трансфер барбод бўлди ва 26 ёшли испанда ҳали ҳам топ жамоа сафида ҳаракат қилиш нияти йўқ эмас.
Маълумот учун, "Евро-2024" ғолиби ушбу мавсум "Реал Сосьедад" таркибида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди.
Comments