“Манчестер Сити” катта трансферни эълон қилди

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” келаси мавсумга пухта тайёрланиш ва таркибини кучайтириш мақсадида ёзги трансферлар даврида бир неча харидларни амалга оширишни режалаштирган.

Tecno

Улардан бири ижобий якунланди.

Клуб расмий сайти 21 ёшли ярим ҳимоячи Райан Шерки “шаҳарликлар” сафига кўчиб ўтганини эълон қилди. Манбага кўра, франциялик футболчи билан 2030 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома тузилган.

Манчестерликлар Франция миллий терма жамоаси сафидаги фаолиятини биттадан гол ва ассист билан бошлаган иқтидорли ўйинчи учун 40 миллион евро тўлади.

Шерки “Лион”нинг асосий жамоасида 2020 йилдан бери ўйнаб келаётган эди. Ҳозирга қадар у барча турнирларда 185 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 29 та гол ва 45 ассист расмийлаштириб қўйган.

 Якунланган мавсум Райан учун  самарали бўлди. У жами 44 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига 12 та гол урди ва жамоадошларига 20 та голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!