“Манчестер Сити” катта трансферни ёпди

“Манчестер Сити” узоқ давом этган музокаралардан сўнг, “Наполи” раҳбариятини Калиду Кулибалининг трансфер суммасини 70 миллион еврогача туширишга кўндирди. Бунга қўшимча тарзда манчестерликлар турли бонуслар ҳам қўшиб беради.

Бунгача, неаполликлар сенегаллик марказий ҳимоячини 100 миллион евродан камига қўйиб юбормаётган эди.

Футболчининг ўзи Гвардиола жамоаси билан беш йиллик шартнома ва йилига 10 миллион евро маош борасида келишиб олган.

Кулибали якунланган мавсумда А Серияда 25 та учрашувда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!