"Манчестер Сити" ўз тарихидаги энг қиммат таркибни майдонга туширди
Айни дақиқаларда Англия премьер-лигасининг илк туридан ўрин олган “Тоттенхэм” ва “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги марказий учрашув бўлиб ўтмоқда.
Хосеп Гвардиола қуйидаги футболчиларни асосий таркибда майдонга туширди: Эдерсон - Жоау Канселу, Рубен Диаш, Натан Аке, Бенжамен Менди - Илкай Гюндоган, Фернандиньо, Жек Грилиш - Рияд Махрез, Ферран Торрес, Рахим Стерлинг.
Football For All тарқатган хабарга қараганда “Манчестер Сити”нинг Лондондаги ўйинда тушган асосий таркиб футболчилари нархи 650 млн еврони ташкил этади. Ўрта ҳисобда ҳар бир футболчи 60 млн евро туради.
Эътиборлиси, бу “Манчестер Сити” тарихида майдонга тушган энг қиммат асосий таркиб ҳисобланади.
Фикрлар