“Манчестер Сити” ўз юлдузини сотиб юборди

  • 1 сентябрь, 08:25
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бош мураббий Хосеп Гвардиола талаби билан таркибни қисқартиришга ҳаракат қилаётган “Манчестер Сити” раҳбарияти дарвозабон Эдерсонни Туркияга жўнатадиган бўлди.

Tecno

Бразилиялик дарвозабон ўзини анчадан бери сўраб келаётган “Галасарой”га эмас, балки бу жамоанинг ашаддий рақиби – “Фенербаҳче”га ўтадиган бўлди.

“Фенербаҳче” мутасаддилари музокараларни қисқа фурсатда якунлади. Турклар 32 ёшли голкипер учун 13 миллион евро бадал пули тўлайдиган бўлди. Бундан ташқари, 2 миллион евро бонус кўринишида “шаҳарликлар” ҳисоб-рақамига ўтказилади.

Бу таклиф манчестерликларни ҳам тўла қониқтирди. Трансфер ҳақида таниқли журналист Орацио Аккомандо хабар берди.

Эдерсоннинг ўзи “Фенербаҳче” билан уч йиллик шартнома тузади ва ҳар мавсум учун 8 миллион евродан маош оладиган бўляпти.

“Манчестер Сити” раҳбарияти Эдерсон кетганидан кейин ПСЖдан италиялик дарвозабон Жанлуижи Доннаруммани олиб келиш ишларини якунлашга эътибор қаратиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!